Криштиану Роналду: «Яримфиналда «Бенфика»га қарши ўйнашимизни истайман»

Спорт 13 Апрель 2016 455

«Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ЕЧЛ чорак финалида «Вольфсбург»га қарши кечган жавоб учрашувидан сўнг (3:0) фикрларини билдириб ўтди.

«Биз бу ўйинда камида 2та гол уришимиз кераклигини билардик. Биз интенсив ўйин кўрсатдик, воқеалар ривожини назорат қилдик, кўпроқ ҳаракат қилдик ва кўплаб вазиятлар яратдик. Бугун «Реал» майдонда ҳукмронлик қилди.

Чемпионлар лигасининг ўйинларида мухлислар ўзларини бошқача, фаолроқ тутишади. Ушбу қийин учрашувдаги ғалабамизда уларнинг ҳиссаси катта бўлди. Бундай даражадаги учрашувда ғалаба таассуротлари ҳам ўзига яраша бўлади. Сеҳрли кеча.

Ўз олдимга янги мақсад қўйдим. Чемпионлар лигасидаги рекордимни янгилашни истайман. Бу ўйинда учта гол урган бўлсамда, бу менинг энг яхши ўйиним эмасди. Бундан ҳам ёрқинроқ ўйинларим бўлган. Одамлар мен майдонда бор кучим билан ўйнашимни билишади. Статистика алдамайди. Доим меҳнат қилган кишини Худо қўллайди.

Голларим сони ортганидан хурсанд эмасман, десам - алдаган бўламан. Аммо асосийси жамоамиз ғалабаси. Гол уришга бўлган иштиёқ менинг ДНКмда (дезоксирибонуклеин кислота) бор. Мен ҳар доим жамоамга ёрдам беришни истайман. Мени тез-тез танқид қилишади, бунга ўрганиб қолдим. Ҳозир 31 ёшдаман, аммо бу менинг ўйинимга таъсир кўрсатгани йўқ.

«Атлетико» ёки «Барселона»? Қийин танлов. «Атлетико» ҳимояда яхши ўйнайди, бу жамоага гол уриш қийин. «Барселона» - Европанинг энг яхши жамоаларидан бири. Мен ярим финалда «Бенфика» қарши тушишимизни истайман.

Футбол – бу сюрпризлар чиқиб келадиган қутига ўхшайди. Биз «Барселона»ни енгдик, лекин кейин «Вольфсбург»га қарши биринчи ўйинда ютқаздик. «Сити» ЕЧЛнинг яримфиналига чиқишини ҳеч ким кутмаганди. Футболда барчаси содир бўлиши мумкин. Испания чемпионатида «Реал» биринчи ўринда 12 очко ортда қолаётганди, ҳозир эса фарқ 4та.

Менга Зидан билан ишлаш ёқмоқда. Мен у ҳалиф футбол ўйнаганида ундан ҳайратланганман», - дея Роналдунинг сўзларини келтиради As нашри.

Кун янгиликлари
China shashlik - тансиқ, бетакрор ва асосийси, ҳамёнбоп таомлар энди Чилонзорда!
21:29 / 26.07.2017 11663 Жамият
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 76231 Ўзбекистон
Асабларни тинчлантиришга ёрдам берувчи 4 усул
16:30 / 26.07.2017 33033 Lifestyle
Миробод туманидаги қурилиш комиссия хулосасига кўра вақтинча тўхтатилди
12:23 / 26.07.2017 19253 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 37599 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 106101 Жамият
ТАТУда абитуриентларга ДТМ варақаси билан бирга огоҳлантириш хати ҳам берилади
Уй олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
16:50 805 Жамият
Олмазор туманида йирик ёнғин рўй берди
16:40 4453 Жамият
Юридик университетда кириш имтиҳони бутунлай янгича тартибда ўтказилади
Кўпроқ янгиликлар