13 апрель куни Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В. Маҳмудов Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби Н. Патрушев билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Мулоқот чоғида замонавий таҳдид ва хавф-хатарларга қарши курашишда икки томонлама шаклдаги ва ШҲТ доирасидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва уларни янада мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашувда икки давлатнинг ШҲТ доирасида ўзаро ҳамкорлиги, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган саммит ва Ўзбекистоннинг мазкур ташкилотга раислиги давридаги бўлажак бошқа тадбирларга тайёргарлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.