Ўзбекистон Хавфсизлик кенгаши котиби Хитой жамоат хавфсизлиги вазири билан учрашди

Ўзбекистон 13 Апрель 2016 926

13 апрель куни Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В. Маҳмудов Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси — жамоат хавфсизлиги вазири Го Шэнкунь билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берган.

Суҳбат давомида Ўзбекистон—Хитой муносабатларининг долзарб масалалари, жумладан, ШҲТ доирасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Хитой томони ташкилотга аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, хусусан, минтақавий хавфсизлик соҳасига оид амалий масалаларни ҳал этишга қаратилган Ўзбекистоннинг ШҲТдаги раислигини юқори баҳолади. Тошкентда давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси ва бошқа тадбирларни муваффақиятли ўтказишдан икки томон ҳам манфаатдорлиги қайд этилди.

Кун янгиликлари
“Tashkent study”да имтиҳондан муваффақиятли ўтиш сирларини ўрганинг
10:36 7067 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 21987 Жамият
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 96369 Жамият
Ўзбекистонда кейинги йилларда илк марта ажрашишлар сони камайиши кузатилди
Бухоро ва Навоий вилоятларига «Саломатлик» поездлари жўнаб кетди
Жеймс Бонд ролини ижро этувчи актёр номи маълум бўлди
Toyota бир неча дақиқа ичида қувватланувчи электромобиль ишлаб чиқаради
Тошкентда карате бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади
21:00 375 Спорт
ЎзМУда ижодий имтиҳонлар адолатли ўтказилиши учун кузатув камералари ўрнатилди
20:50 744 Жамият
Видео: Франциядаги шаҳар мэри «ПСЖ»нинг «Барселона»га мағлубияти туфайли каламуш еди
20:40 2109 Спорт
Кўпроқ янгиликлар