Ўзбекистонлик Москвада қурилаётган "Москва-сити" ишбилармонлик марказидаги осмонўпар бинолардан биридан тушиб кетди. Ҳуқуқ-тартибот муассасалари йигит ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг Москва бўйича бош тергов бошқармаси раҳбари катта ёрдамчиси Юлия Иванова 13 апрелда маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Иванова йигит 1994 йилда туғилганини аниқлаштириб ўтди. Ҳуқуқ-тартибот муассасаларидаги манбанинг маълум қилишича, йигит Ўзбекистондан келган бўлиб, пайвандчи бўлиб ишлаган.

"Эркакнинг Москва марказидаги қурилиш объектидаги ўлими бўйича терговгача текширув ўтказилмоқда. Тахмин қилинишича, у ўз жонига қасд қилган", деб айтди Иванова.

Аввалроқ Москва фавқулодда хизматларидаги манба 13 апрелда бир эркак "Москва-сити" марказидаги бинолардан биридан йиқилиб ҳалок бўлганини маълум қилган.