Пеллегрини: «Сити»ни нега танқид қилишларини тушунмайман»

Спорт 13 Апрель 2016 480

Англиянинг «Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Мануэль Пеллегрини Европа чемпионлар лигаси 1/4 финал жавоб учрашувида «ПСЖ» устидан қозонилган ғалаба (1:0) таассуротлари билан ўртоқлашди.

«Жуда хурсандман. Нафақат ғалабадан, балки кейинги босқичга чиққанимиздан ҳам. Биз бугун ўзимиз хоҳлаган ўйин услубида ғалаба қозондик. Ўйин бошидан ҳеч қандай нурсиз дуранг ҳақида ўйлаганимиз йўқ, фақат «ПСЖ»ни мағлубиятга учратиш ҳақида ўйладик.

Де Брюйне – биз учун жуда муҳим футболчи. Ўйиннинг бошидан охиригача устунлик қилдик ва гол уришга ҳақли эдик. Агуэронинг пенальтини ноаниқ бажаргани биз учун унча яхши бўлмаган вазият эди, аммо жамоа юқори савияли жамоаларга қарши характер кўрсата олишини намойиш этди.

Мен ҳеч қачон [еврокубоклардаги иштироки учун - таҳририят] жамоа манзили томон танқидлар отилишини тушунмаган. «Сити»даги биринчи мавсумимда биз «Бавария»ни мағлубиятга учратдик ва «Барселона»га ютқазиб қўйгандик. Иккинчи мавсумда ҳам «Бавария»ни ютиб, яна «Барселона»га ютқазиб қўйганмиз.

Бу йил эса гуруҳда ғалаба қозондик ва «ПСЖ» тўсиғидан ўта олдик. Наҳотки одамлар «Барселона»нинг таркиби бизникидан кучли эканини тушунишмаса, уларда нисбатан савиялироқ футболчилар тўп суришини билишмаса?» – дея гапириб ўтган Пеллегрини.

Кўпроқ янгиликлар