Руй Витория: «Биз «Бавария»га қарши ўйинда жуда яхши ҳимояланишимиз керак»

Спорт 13 Апрель 2016 466

«Бенфика» жамоаси бош мураббийи Руй Витория «Бавария»га қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Биз дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири бўлган бу жамоага қарши яхши ҳимоя ташкил этишимиз керак. Улар турнирда ғолиб чиқиш учун асосий даъвогарлардан бири. «Бавария» сафарда ҳам уйда ўйнагани каби ҳаракат қилади. Ҳозирча майдонга Николас Гайтанни тушира олишим аниқ эмас. Буни ўйин бошланиши арафасида аниқ айтишим мумкин.

Биз Мюнхендаги биринчи ўйинда ғалаба қила олмагандик, лекин биринч ўйинда тактик жиҳатдан тўғри ҳаракатлар амалга оширгандик. Биз «Бавария» ўйин сценарийсини ўзи истаган йўсинга бура олиши мумкинлигини биламиз, бунга уларнинг таркибида савияли футболчилар борлиги имкон беради.

Агар биз уларга ўзи истаган ўйинни кўрсатишга йўл қўймасак, улар бошқа йўл қидиришади.

Мюнхендаги ўйинда бизни 5 минг мухлис қўллаб-қувватлаб турганди. Уй ўйинимизда эса стадион мухлисларимиз билан тўлиши керак. Бу жуда муҳим», — дейди мураббий.

Кун янгиликлари
Kun.uz Фарғона ва Қўқон ҳокимлари билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:34 / 21.07.2017 11758 Ўзбекистон
Ўзингиз ва оёқларингизга роҳат берадиган Heritage гиламларини 30-40 фоиз чегирма билан харид қилинг
16:59 / 21.07.2017 4543 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
10:03 / 21.07.2017 47059 Ўзбекистон
Ғайриқонуний ҳукм ёхуд суд устидан кимга шикоят қилиш керак?
09:52 / 21.07.2017 19695 Жамият
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 51448 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 87096 Жамият
Видео: 40 тонна келувчи букри китнинг сакраши 
Пластик картадаги пулни нақдлаштириб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди
17:04 1707 Жамият
Исроиллик ҳарбийлар 3 кишини пичоқлаб ўлдирган фаластинликнинг уйини бузиб ташлайди
17:03 1252 Жаҳон
Президент Паркент туманидаги боғда бўлди
Кўпроқ янгиликлар