Хитойнинг Гуйлинь округида илк бор “Узун сочлар байрами” нишонланди. Миллий қизил кийимларни кийиб олган яо элати қизлари узун сочларини тарашди, “узун сочлар рақси”га тушишди. Кўтаринки руҳда ўтган байрамни мамлакатнинг турли ҳудудларидан, жумладан, хориждан ташриф буюрган меҳмонлар мароқ билан кузатишди.

Маълумот учун: ушбу ҳудудда яо элатининг 300 нафар вакили яшайди. Уларнинг 80 нафардан зиёди 1,4 метрдан узун сочларга эга. Улар орасида энг узун соч соҳибасининг сочлари 2,3 метрни ташкил қилади