Ёзда Германиянинг «Бавария» жамоаси бошқарувини қўлга оладиган Карло Анчелотти «Рома» ярим ҳимоячиси Миралем Пьянични ўз клуби сафида кўришни истамоқда.

Football Italia нашри берган хабарга кўра, 56 ёшли босниялик хавбек билан телефон орқали амалга ошиши мумкин бўлган трансфер борасида гаплашиб олишган.

Сўнгги ҳафталарда мюнхенликлар клуби скаутлари 26 ёшли футболчининг ўйинларини фаол тарзда кузатиб келишаётганди.

«Бавария» ҳозирча «Рома»га расмий таклиф билан чиққанича йўқ, аммо Пьянич учун 38 миллион евро тўлашга тайёрлиги билдирган. Бу сумма футболчининг шартномасида товон пули сифатида кўрсатилган.