Турк вани зотидан ҳисобланмиш икки хил рангли кўзга эга мушук интернет фойдаланувчилари эътиборига тушди. Сурати намойиш этилган мушукнинг бир кўзи кўк, бириси эса яшил ранглидир. Интернетнинг янги қаҳрамони Алош деб номланади. У Туркияда яшайди.

Daily Express газетаси жониворни дунёдаги энг чиройли мушук эмасми, деб савол берган. Daily Mail эса уни энг жозибали деб ҳисоблаган ҳамда ташқи кўринишини “гипноз таъсирига эга”, деб баҳолаган.

Алошнинг кўзлари гетерохромия хасталигига чалинган. Унинг кўк кўзида меланин пигменти етишмайди. Мушукнинг эгаси Буржу Қайноқнинг сўзларига кўра, “Барча бирдек Алошни яхши кўради”.