ЕЧЛ. "Бавария" ярим финалга чиқди

Спорт 14 Апрель 2016 626

Португалиянинг "Бенфика" жамоаси Европа чемпионлар лигаси чорак финал жавоб ўйинида "Бавария"га қарши ўз майдонида баҳс олиб борди.

"Бенфика" тезкор ҳужуми орқали учрашувда ҳисобни очди. Жарима майдончаси ичига ҳаволатиб ошириб берилган тўпга Рауль Хименез боши билан зарба йўллаб ҳисобни очди - 1:0. Орадан 10 дақиқа ўтиб "Бавария" хужумчиси Артуро Видаль жарима майдончаси олдидан кучли зарба бериб ўйиндаги мувозанатни тиклади - 1:1. Иккинчи бўлимда "Бавария" футболчилари бурчак зарбасини голга айлантира олишди. Мартинез тўпни Мюллерга қулай тарзда узатди ва Томас бу вазиятни голга айлантирди - 1:2. Заҳирадан майдонга тушган Талиска 76-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Икки ўйин натижасига кўра "Бавария"  Европа чемпионлар лигаси ярим финалига йўл олди.

ЕЧЛ. Чорак финал. Жавоб учрашуви.

"Бенфика" – "Бавария" 2:2 (Биринчи ўйин - 0:1)
Голлар: Хименез 27, Видаль 38, Мюллер 52, Талиска 76.

"Бенфика"- Эдерсон, Алмейда, Жардел, Линделоф, Элисеу, Фейса, Ренато, Сальвио (Талиска 68), Каркела, Пицци (Гадеш 54), Хименез.

"Бавария"- Нойер, Алькантара, Рибери (Гётце), Мартинез, Дуглас Коста, Алонсо (Бернард 90), Лам, Видаль, Мюллер (Левандовски 84), Алаба, Киммих.

 

Кун янгиликлари
China shashlik - тансиқ, бетакрор ва асосийси, ҳамёнбоп таомлар энди Чилонзорда!
21:29 / 26.07.2017 11663 Жамият
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 76231 Ўзбекистон
Асабларни тинчлантиришга ёрдам берувчи 4 усул
16:30 / 26.07.2017 33033 Lifestyle
Миробод туманидаги қурилиш комиссия хулосасига кўра вақтинча тўхтатилди
12:23 / 26.07.2017 19253 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 37599 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 106101 Жамият
ТАТУда абитуриентларга ДТМ варақаси билан бирга огоҳлантириш хати ҳам берилади
Уй олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
16:50 805 Жамият
Олмазор туманида йирик ёнғин рўй берди
16:40 4453 Жамият
Юридик университетда кириш имтиҳони бутунлай янгича тартибда ўтказилади
Кўпроқ янгиликлар