Ҳиндистоннинг смартфон ишлаб чиқарувчиси келажакда кучли бешликка киришни режалаштирмоқда

Технология 14 Апрель 2016 600

Ҳиндистоннинг Micromax смартфон ишлаб чиқарувчиси Нью-Делида ўтган тақдимотда ўзининг иккита янги флагмани — Canvas 6 ва Canvas 6 Pro’ни намойиш этди. Тақдимотда айтилишича, Micromax 3.0 тараққиёт стратегияси 2020 йилга қадар компанияни ер юзидаги смартфон ишлаб чиқарувчиларининг энг кучли бешталигига олиб киради.

Компанияга бундай юксак маррани забт этиш учун бренднинг фалсафасини очиб берувчи янги шиори ёрдам бериши мумкин: Nuts. Guts. Glory (“Таваккалчилик. Фазилат. Омад”).

Canvas 6 ва Canvas 6 Pro ёрқин дизайнга эга бўлишди. Улар 5,5-дюймли FHD-экранга эга бўлди. Уларнинг пиксель зичлиги 401ppi бўлиб, аккумулятор ҳажми 3000 ампер соатни ташкил этади. Иккала смартфон ҳам AROUND технологиясини қўллаб-қувватлайди.

Кўпроқ янгиликлар