Ҳолливуд актрисаси Мэрилин Монронинг машҳур кўйлаклари сотувга қўйилди. Sky News нашрининг хабарига кўра, сўз актрисанинг дунёдаги энг катта шахсий коллекцияси ҳақида кетмоқда. Унинг баҳоси 3 миллион доллар деб эълон қилинган.

Масалан, Монронинг коллекциясида “Жазда фақат қизлар”, “Автобус бекати” ва “Шоу – бизнес каби бизнес бўлмайди” фильмларида кийган кўйлаклари, постерлари, тақинчоқлари ва шахсий буюмлари мавжуд.

Коллекциянинг савдоси билан Julien's Auctions аукционлар уйи шуғулланмоқда. Савдо 19 ноябрь куни Лос-Анжелес шаҳрида ўтказилади.
2011 йилда актрисанинг “Еттинчи йилдаги қичиш” фильмидаги кўйлаги 5,5 миллион долларга сотилган. Бу саҳна либоси учун рекорд бўлган.
2016 йилда Монро 90 ёшга кирган бўлар эди.