"Камолот"нинг Наманган вилояти бўлими Ўзбекистон Мустақиллигининг 25 йиллиги шарафига "Ўз Ватанига муҳаббат изҳори" тадбири доирасида автомобиль флэшмоби ташкил қилди. Бу ҳақда uz24.uz нашри хабар бермоқда

Тадбир иштирокчилари Ўзбекистон Мустақиллиги кунининг 25 йиллиги нишонланиши муносабати билан 10 та "Каптива" машинасидан "25" сони тузишди. Ўтган флешмоб фотосуратини "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг ходималаридан бири интернетга жойлаштирди.

Аввалроқ "камолотчилар" Наманганда буюк соҳибқирон Амир Темурнинг 680 йиллик таваллудига бағишланган #AmirTemur680 хэштеги остидаги тадбирни қўллаб-қувватлашганди.

2015 йилнинг 21 августида "Камолот" ҳаракати Мустақилликнинг 24 йиллиги муносабати билан шоу-бизнес юлдузлари ва ёш рок-гуруҳлар иштирокида концерт дастурини уюштирган эди.