«Ўзбеккино» миллий агентлиги Ўзбекистонда миллий кино санъатини ривожлантириш Фондини ташкил қилиш бўйича ўз лойиҳасини тайёрламоқда. Бу ҳақда Sputnik ташкилотдаги манбасига таяниб хабар тарқатди.

Манбага кўра, янги ташкил қилинадиган фонд ёш кинематографларни республикадан ташқарида ҳам эътироф этилган муаллифларни қўллаб-қуватлашни ўз зиммасига олади.

Бундан ташқари, фонд ўзбек кинематографиясидаги муаммоларни ечиш, кино саноати молиялаштириш, ўзбек киносини ривожлантириш учун хориждан ва маҳаллий инвесторларни жалб этишга хизмат қилади.