Тошкентдаги ШҲТга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг ўн биринчи йиғилиши якунланди

Ўзбекистон 14 Апрель 2016 2545

Тошкентда 2016-йил 13-14-апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг ўн биринчи йиғилиши бўлиб ўтди, деб ёзмоқда Ўзбекистон Республикаси ТИВ расмий сайти. 

Унда Қозоғистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси – Хавфсизлик кенгаши котиби Н.Эрмекбаев, Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси Го Шенкун, Қирғизистон Республикаси Мудофаа кенгаши котиби Т.Жумақодиров, Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби Н.Патрушев, Тожикистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши котиби А.Қаҳҳоров, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.Маҳмудов, шунингдек, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Р.Алимов ва ШҲТнинг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (МАТТ) Ижроия қўмитаси директори Й.Сисоев иштирок этди.

Дўстона ва амалий руҳда ўтган йиғилишда ШҲТ ҳудудида хавфсизлик ҳамда барқарорликни таъминлашга доир долзарб масалалар, терроризм, сепаратизм, экстремизм, қурол-яроғ ва наркотикларнинг ноқонуний айланиши, трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ва биргаликда ҳаракат қилиш механизмларини такомиллаштириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Халқаро терроризм ва экстремизмнинг барча кўринишларига барча давлатларнинг биргаликдаги кураши орқали барҳам бериш мумкинлиги ҳақида якдил фикр билдирилди.

Иштирокчилар 2016-йил 23-24-июнда Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг йиғилишига тайёргарлик ишлари ҳақида Ўзбекистон томонининг ахборотини тинглади. ШҲТнинг бўлажак саммити ташкилотнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини такомиллаштириш ва хавфсизлик соҳасида халқаро ҳамкорликни янада кучайтиришда муҳим босқич бўлиши таъкидланди.

Йиғилишда Тошкент шаҳрида ўтадиган саммитда қабул қилиниши кўзда тутилаётган ШҲТнинг экстремизмга қарши курашиш конвенцияси, ШҲТга аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида жиноятчиликка қарши курашиш бўйича 2016-2020-йилларга мўлжалланган ҳамкорлик тўғрисидаги битимни амалга оширишга доир тадбирлар режаси, ШҲТга аъзо давлатларнинг наркотикларга қарши курашиш бўйича 2017-2022-йилларга мўлжалланган стратегияси ва уни бажариш бўйича Ҳаракат дастури лойиҳаларини имкон қадар тезроқ келишиб олиш муҳимлиги қайд этилди.
Йиғилиш иштирокчилари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби ва МАТТ Ижроия қўмитаси директорининг ташкилотнинг хавфсизлик соҳасидаги фаолияти тўғрисида ахборотларини тинглади ва маълумот учун қабул қилди.

Йиғилиш якуни бўйича Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг ўн биринчи йиғилиши протоколи имзоланди.

Кун янгиликлари
Талаба бўлишни истаганлар учун институтга бепул тайёрланиш имконияти яратилди
09:18 10462 Lifestyle
Ҳафта дайжести: Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифи, солиқ соҳасидаги янгиликлар, гўшт ва унинг нархи, партиялар ХПКда...
23:47 / 23.07.2017 17428 Жаҳон
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 79204 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 97829 Жамият
Кобулдаги портлаш оқибатида қурбон бўлганлар сони ортиб бормоқда
13:45 2 Жаҳон
«Челси» ўз футболчиси туфайли Хитой халқидан узр сўради (фото)
13:32 780 Спорт
Электрон рақамли имзони “Ягона дарча” орқали олиш мумкин бўлади
Шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаган мушук ҳаётдан кўз юмди 
13:23 1087 Жаҳон
МАК Ўзбекистонда илк бор учувчиларни тайёрлайди
Имомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни юбилей билан табриклади
Кўпроқ янгиликлар