Хосият Ҳусанова: “Режиссёрлар актёрларни бўлишиб олган”

Маданият 14 Апрель 2016 1025

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Хосият Ҳусанова кино соҳасидаги камчилик ва ютуқлар ҳақда гапириб ўтди. Бу ҳақда “Даракчи” нашри ёзмоқда.

— Бугун дуч келган одамни экранда кўриш мумкин. Режиссёрларимиз “типаж” тўғри келди деган гапни баҳона қилади, — дейди актриса. — Бундан ташқари, илгари фильм ва сериаллардаги кичик ролларни ҳам тажрибали актёрлар ижро этишган. Асардаги ҳар бир роль учун фотосинов, кастинглардан ўтказишган. Бугун эса кичик ролларни режиссёрлар таниш-билишлари билан тўлдиришга ҳаракат қилади. Яъни, тасвирга олиш ишлари учун ўз хонадонини ижарага бериб турган уй эгаси, режиссёрнинг “э-э-энг” яқин улфатининг жияни, чироқ усталарининг “окахон-укахонлар”, хуллас, ана шундай тоифага киритилганларга роллар тақсимланяпти. Қарабсизки, киноасар профессионал бўлмаганлар билан тўлади, ундай картиналарнинг томошабинлар томонидан қабул қилиниши ҳам “ноль”га тенг.

Актрисанинг таъкидлашича, режиссёрларнинг энг катта хатоси роль эгасига берилмаётганидадир.

— Яна бир катта муаммо бу — режиссёр актёрларни бўлишиб олган. Ҳаммасида актёрлар жамоаси мавжуд, — дейди актриса.

Кўпроқ янгиликлар