Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси Фумихико Като ва дипмиссиянинг биринчи котиби Соичиро Тоёшимо Бухоро вилоятига борди.

Ташриф дастурига асосан, меҳмонлар Когон шаҳридаги А. Қодирий номли маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган марҳум япон ҳарбий асирлари мангу қўним топган “Биродарлик” қабристонида бўлишди.

Шундан сўнг улар Бухоро давлат университети биносида жойлашган Ўзбек-Япония марказига ташриф буюришди. Делегация аъзолари университетнинг янги биносида марказ учун яратилган шарт-шароитлар, ўқув хоналари, ўқув дастурлари билан танишиб, марказнинг келгуси режалари ҳақида фикр алмашишди.

"Меҳмонлар шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари билан таништирилди", деб хабар беради Бухоро вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.