15 апрель — жорий тақвим бўйича 2016 йилнинг 105-куни.
Бугун илм-фан куни.

Воқеалар:

2004 йил. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Россия Федерациясига икки кунлик расмий ташрифи бошланди.

2000 йил. Шаҳрисабз шаҳрида Соҳибқирон Амир Темур хоритасига бағишланган Ўзбекистон Республикаси соврини учун миллий кураш бўйича учинчи Халқаро турнир бўлиб ўтди.

1891 йил. Америкалик ихтирочи Томас Эдисон илк кинетоскопни оммага намойиш қилди.

1896 йил. Афинада Олимпия ўйинлари ўз ниҳоясига етди.

Ушбу санада туғилганлар:

1452 йил—машҳур италиялик рассом, ҳайкалтарош, муҳандис ва олим Леонардо да Винчи

1707 йил—математик, механик, физик ва астраном Леонард Эйлер,

1710 йил—шотланд олими, “невроз” атамасини фанга киритган Уильям Куллен,

1878 йил—ёзувчи, олим, жамоат арбоби Садриддин Айний,

1880 йил—чех психологи, гештальтпсихология асосчиларидан бири Макс Вертгеймер,

1937 йил—Ўзбекистон халқ артисти, актриса Гулсара Ёқубова,

1952 йил—атоқли диний уламо, ислом дини ривожига катта ҳисса қўшган ўзбек олими Шайх Муҳаммад Юсуф Муҳаммад Содиқ,

1949 йил—таниқли рус қўшиқчиси Алла Пугачёва.