Американинг Ward’s Auto нашри «10та энг яхши автомобиль салони» йиллик танлови натижаларини эълон қилди. Журналнинг саккиз нафар муҳаррири икки ой мобайнида 47та машина интерьерини ўрганиб, уларнинг дизайни, диди, қўлланилган материаллар сифати, эргономикаси, хавфсизлиги, электрон тизимлардан фойдаланиш қулайлиги ва бошқа жиҳатларига эътибор қаратишган.

Ward’s Auto вакилларининг қайд этишларича, бу сафар люкс машиналари ишлаб чиқарувчилар устунлик қилган. Авваллари энг яхши интерьерли моделлар рўйхатига премиум синфининг 3та модели кира олган, холос.

2016 йилги рўйхатдан оммавий ишлаб чиқарилувчи моделлардан атиги тўрттаси кира олган. Булар: Honda Civic, Nissan Maxima седани, Chrysler Pacifica минивэни ва Chevrolet Camaro спорткари.

"Албатта, ғолиблар орасидан кўпчилик харид қила оладиган ўрта қийматдаги машиналарнинг ўрин олиши қувонарлидир. Аслида, АҚШдаги янги автомобилнинг ўртача нархи 33 минг долларгача кўтарилганини эътиборга оладиган бўлсак, “ўрта қийматли машина” тушунчасини яна бир бор аниқлаштириб олиш мақсадга мувофиқ", – деган Ward’s Auto бош муҳаррири Дрю Винтер.

Шундай қилиб, танишинг:

Ward’s Auto журнали талқини бўйича 10та энг яхши интерьерга эга модел.
Модели Нархи

Audi TTS 58 500 доллар


BMW 7-Series 129 245 доллар


Cadillac XT5 63 845 доллар




Chevrolet Camaro 46 095 доллар




Chrysler Pacifica 48 455 доллар


Honda Civic 27 335 доллар


Lexus RX 52 968 доллар


Mercedes-Benz GLC 54 360 доллар


Nissan Maxima 38 750 доллар


Volvo XC90 84 005 доллар

Ward’s Auto журналининг ўтган йилги шу мавзудаги танлови ғолиблари эса, қуйидаги автомобиль моделлари бўлган эди: BMW i3, Chrysler 300C, Ford F-150, GMC Canyon, Honda Fit, Jeep Renegade, Kia Sedona, Mazda6, Mercedes-Benz C-Class ва Nissan Murano.