«Бавария» Алексис Санчеснинг трансфери учун 40 млн евро таклиф қилди

Спорт 15 Апрель 2016 360

«Арсенал» жамоаси яримҳимоячиси Алексис Санчес «Бавария» жамоаси нишонига тушди.

Мюнхенликлар клуби мавсум якунлангач, 27 ёшли чилилик бу футболчи учун 40 миллион евро таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда As нашрининг Чилидаги версиясида хабар қилинган.

«Бавария» Санчес номзодини доимий равишда жароҳат оладиган Франк Рибери ва Арьен Роббенга ўриндош сифатида кўрмоқда.

Санчеснинг «Арсенал» билан шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар тузилган, аммо лондонликлар клуби бу шартномани узайтириш учун ҳаракатларни бошлаган.

Бундан олдинроқ, ушбу футболчига «ПСЖ» томонидан қизиқиш борлиги ҳақида маълум қилинганди.

Ушбу футболчи жорий мавсумда АПЛ доирасидаги 24 учрашувда майдонга тушган ва 9та гол уриб, 5та голли узатма муаллифи бўлган.

Кўпроқ янгиликлар