Ҳудудларда божхона бошқармаси ходимлари томонидан турли қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди

Жамият 15 Апрель 2016 564

Тошкент вилояти “С.Наджимов” божхона пости орқали кириб келган фарғоналик Х.Содиқов (мақоладаги барча исм-шарифлар ўзгартирилган) бошқарувидаги юк автотранспорти мобил сканер қурилмаси ёрдамида божхона кўригидан ўтказилганда, автоуловга ясама бак ўрнатилгани фош бўлди. Ҳайдовчи йўловчи божхона декларациясида кўрсатмасдан, оғзаки сўров вақтида маълум қилмасдан, яширин равишда қўлбола бакда 1080 литр дизель ёқиғлисини ноқонуний равишда республикамизга олиб киришга уринган вақтида қилмиши фош қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жондорлик С.Жамолов бошқарувидаги “ГАЗ 5312” русумли ёқилғи ташиш автомашинаси тўхтатилиб текширилганда, тегишли ҳужжатлари бўлмаган 1900 литр дизель ёқилғисини ноқонуний равишда олиб кетилаётганлиги аниқланди.

Навоий вилояти Кармана туманида ҳаракатланаётган “Isuzu” юк автомашинаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, унинг юкхонасида 3150 литр бензин ёқилғиси ҳеч қандай ҳужжатларсиз, ноқонуний равишда олиб кетилаётганлиги маълум бўлди. Аниқланишича, қиймати 7,2 млн. сўмдан ортиқ нефть маҳсулотлари қоракўллик С.Жўраевга тегишлилиги маълум бўлди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хўжайли туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида дастлаб фуқаро Х.Шамуратов 40 литр дизелни пуллаётган вақтда қилмиши фош қилиниб, унинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда 18,5 млн. сўмдан ортиқ 5300 литр дизель ёқилғиси ноқонуний равишда сақланаётганлиги аниқланди.

Хазорасплик С.Зафаровга тегишли “Исузу” юк автомашинасида 4500 литр, унинг тумандоши М.Азимов бошқарувидаги шу русумдаги юк автомашинасида эса 6610 литр дизел ёқилғилари ноқонуний равишда олиб кетаётган пайтда тўхтатиб қолинди.

Яна бир хазорасплик Р.Олимов бошқарувидаги “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, ҳайдовчи юкхонадаги 144 дона темир ва елим идишларга жойлаштирилган 31350 литрдан ортиқ бензин ёқилғисини ноқонуний равишда олиб кетаётганида божхона ходимларига тегишли биронта ҳужжатни тақдим қила олмади.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Кун янгиликлари
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 71285 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 95508 Жамият
Ҳафта дайжести: Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифи, солиқ соҳасидаги янгиликлар, гўшт ва унинг нархи, партиялар ХПКда...
23:47 / 23.07.2017 4211 Жаҳон
Ироқ халқ қўшинлари ИШИДнинг 3 йирик қўмондони ўлдирилгани ҳақида маълум қилди
22:30 / 23.07.2017 4221 Жаҳон
Неймар «ПСЖ» билан 6 йиллик шартнома тузади
22:00 / 23.07.2017 10171 Спорт
Британия Қатарнинг Форс кўрфазидаги инқирозни ҳал этишдаги позициясини олқишлайди
21:50 / 23.07.2017 2298 Жаҳон
ТИВнинг Россия билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи тайинланди
21:40 / 23.07.2017 1838 Ўзбекистон
«Барселона» Неймарни кўндира олмади
21:30 / 23.07.2017 10740 Спорт
Биринчи қонуний совет миллионери оламдан ўтди
21:25 / 23.07.2017 15255 Жаҳон
Роналду Неймарга маслаҳат берди
21:20 / 23.07.2017 14174 Спорт
Кўпроқ янгиликлар