Интернет фойдаланувчилари Imgur ресурсида 1986 йилда Apple компанияси томонидан ишлаб чиқилган кийимлар ва замонавий аксессуарлар тўплами тасвирланган, сканерланган фотосуратлар аниқланди. Маҳсулотлар каталогида, шунингдек, нархи 35 доллар бўлган механик қўл соатлари ҳам бор, улар 2015 йилда ишлаб чиқарилган гаджет – Apple Watch деб ҳам аталган. Бу ҳақда Mental Floss хабар бермоқда.

Қурилма таърифида соат намга ва 30 метр чуқурликкача шўнғишга бардошли эканлиги кўрсатилган. Бундан ташқари, каталогда Braun немис компанияси томонидан ишлаб чиқарилган, Apple логотипига эга деворга осиладиган соатлар ҳам тақдим қилинган.

7 апрелда Hermes модалар уйи Apple Watch соатлари учун ремешоклар тўпламини янгилади. Аксессуарлар от эгар-жабдуғи маҳкамлагичини эслатувчи тўқа билан безалган.

Apple компанияси Watch "ақлли" соатларини 2015 йил апрелда сотувга чиқарган. Гаджетнинг тўлақонли ишлаши учун iPhone 5 оиласига мансуб ёки ундан юқорироқ смартфон талаб этилади.