«Барселона» жамоаси ҳужумчиси Неймар каталонияликлар жамоасининг машғулоти вақтида тўпиғидаги жароҳат туфайли машғулотларни давом эттира олмасдан жамоа базасини муддатидан олдин тарк этди. Бу ҳақда A bola хабар тарқатган.

Бразилия терма жамоаси сардори бўлмиш бу футболчи тизза қисмида оғриқ сезган.

У «Атлетико»га қарши кечган ЕЧЛ чорак финалидаги жавоб ўйини вақтида тўпиғидан жароҳат олганди. Ушбу учрашув 0:2 ҳисобида «Барселона» мағлубияти билан якунланган.

24 ёшли Неймар энди тиббий кўрикдан ўтади ва шифокорлар унинг жароҳати даражасини аниқлашади.

У бу жароҳати туфайли Испания чемпионати доирасида «Валенсия»га қарши кечадиган ўйинда майдонга туша олмаслиги мумкин.