Бир неча бор Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси дея тан олинган, “Краснодар” ва Ўзбекистон Миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедовнинг рафиқаси бу гал қиз фарзанд кутмоқда.

Айни пайтда 2 нафар ўғил фарзандини тарбиялаб, камолга етказаётган Замира Аҳмедова “Даракчи” газетасида берган интервьюсида бу гал қиз фарзанд кутаётганлигини маълум қилди.

Она бўлиш бахти, ушбу келажакда кутилаётган қувончли лаҳзалар терма жамоамиз сардорига ҳам МТЖ олдида турган муҳим ўйинларда куч ва далда бўлади, деб умид қиламиз.