Онасини илк бор тиниқ кўрган чақалоқнинг қувончи

Жамият 15 Апрель 2016 595

Чақалоқларни кулишга ўргатиш учун бир неча ойлар керак бўлади. Аммо чақалоқ деярли кўра олмаса нима қилиш мумкин? Сиэтллик Леополд Вильбур Реппонд (Leopold Wilbur Reppond) кўриш қобилиятини пасайтирувчи “кўз альбинизми” касаллиги билан туғилган. У ҳеч қачон ўз оиласини аниқ кўра олмаган. Фақатгина отасини унинг соқолларидан, онасини эса юзларини ушлаб таний олган.

Болалар учун кўзойнаклар ишлаб чиқарувчи Miraflex компанияси туфайли кичкина Лео кўришга муваффақ бўлди. Қуйидаги таъсирли видеода Леонинг онаси Эрин кўзойнакни ўғлига тақиб қўяди. Бир неча вақтдан сўнг, у ўзида қандайдир ўзгариш ҳис этади ва, илк бор онасининг юзига қараб, жилмаяди. 

Чақалоқ Лео ҳеч қачон онасини аниқ кўра олмаган.

У кўриш қобилиятига таъсир кўрсатувчи камёб кўз касаллигидан азият чекади.

Лекин унга махсус кўзойнак тақилганда кутилмаган ўзгариш юз берди.

Леонинг бу табассуми барчанинг қалбини ҳиссиётларга тўлдиради.

Кўпроқ янгиликлар