Puma киберпанклар учун кроссовкалар чиқарди

Технология 15 Апрель 2016 639

Спорт кийими ва пойафзали ишлаб чиқарувчи Puma компанияси япон дизайн-бюроси GraphersRock билан бирга кроссовкалар тўпламини чиқарди. Кроссовкалар юқори технологик Disc Blaze моделига асосланган ва киберпанк услубида яратилган. Бу ҳақда Highsnobiety маълум қилди.

Кроссовкалар 4 та рангда таклиф қилинади, Tokyo Japan ёзуви ҳамда пиктограмма ва типографик белгилар билан безалган.

15 апрелда кроссовкалар Японияда сотувга чиқарилди, қолган дунёда эса 22 апрелда Puma’нинг баъзи дўконларида сотила бошланади. Японияда кроссовканинг нархи 19 минг иенни (174 доллар) ташкил қилади.

Puma компаниясига 1948 йилда Германияда Adidas маркаси асосчиси Адольф Дасслернинг укаси Рудольф Дасслер томонидан асос солинган. Компаниянинг бош офиси Германиянинг Херцогенаурах шаҳрида жойлашган. Айни вақтда бренд "Арсенал" ва "Боруссия" футбол клублари, енгил атлетика бўйича Ямайка терма жамоаси, бокс бўйича Куба терма жамоаси, футбол бўйича Италия терма жамоасига ҳомийлик қилади, "Формула-1"нинг Ferrari жамоаси билан ҳамкорликда кийим ва пойафзал тўпламини чиқаради.

Кун янгиликлари
China shashlik - тансиқ, бетакрор ва асосийси, ҳамёнбоп таомлар энди Чилонзорда!
21:29 / 26.07.2017 11663 Жамият
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 76231 Ўзбекистон
Асабларни тинчлантиришга ёрдам берувчи 4 усул
16:30 / 26.07.2017 33033 Lifestyle
Миробод туманидаги қурилиш комиссия хулосасига кўра вақтинча тўхтатилди
12:23 / 26.07.2017 19253 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 37599 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 106101 Жамият
ТАТУда абитуриентларга ДТМ варақаси билан бирга огоҳлантириш хати ҳам берилади
Уй олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
16:50 805 Жамият
Олмазор туманида йирик ёнғин рўй берди
16:40 4453 Жамият
Юридик университетда кириш имтиҳони бутунлай янгича тартибда ўтказилади
Кўпроқ янгиликлар