Робот-смартфон сотувга тайёр бўлди

Технология 15 Апрель 2016 840

Sharp компанияси томонидан ишлаб чиқилган робот-смартфон сотувга тайёр бўлди.

2015 йилнинг кузида Япониянинг Sharp компанияси одамсифат робот қиёфасидаги ажойиб RoboHon смартфонини намойиш қилганди.

Унгача ҳеч бир компания бундай қадам қўймаганди, шунинг учун қурилма кўплаб ижобий фикрларга эга бўлган, уни қўлга киритишни истовчи иштиёқмандлар ҳам талайгина. Мана ниҳоят робосмартфон сотувга чиқишга тайёр, аммо янги қурилманинг баҳоси кўпчиликни ҳайратга солади ва шу билан биргаликда кайфиятини туширади. Смартфон ва миниробот гибриди 198 минг иен, яъни 1800 долларга тенг. Бу пуллар эвазига ақлли RoboHon эрталаб уйғотади, эгаси билан гаплашади, режалаштирилган ишлар ҳақида хабар беради, почтани ва хабарларни текширади, юради, рақсга тушади, эгасининг яқинларини таний олади ва зарурат туғилганда, уларни суратга ҳам туширади.

Гаджетни овозли буйруқ ёрдамида бошқариш мумкин. Масалан, ундан суратга ёки видеога олиш, об-ҳаво ҳақида маълумот бериш ёки қўнғироқ қилаётган одамнинг исмини айтишни сўраш мумкин.

RoboHon'нинг асосий функцияси - фойдаланувчининг яқин дўсти бўлиш ҳисобланади. Робосмартфон 320х240 пикселли 2 дюймли дисплей, 1,2 ГГц частотали Snapdragon 400 тўрт ядроли чип, 2 ГБ оператив ва 16 ГБ флеш-хотира, 8-Мп камера, HD-проектор, ОС Android 5.0 ва 1700 мАч аккумуляторга эга. Алоқа учун LTE/3G, Wi-Fi и Bluetooth қўллаб-қувватлайди. Сотувлар Японияда шу йилнинг 26 майидан йўлга қўйилади.

Кун янгиликлари
Дайжест: Ўзбек самолётининг Нью-Йоркка илк парвози, Гейтснинг «қулаши», ДТМнинг инкори ва куннинг бошқа хабарлари
22:40 / 27.07.2017 9156 Жаҳон
ИИВ қурол билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритди
17:40 / 27.07.2017 48184 Жаҳон
Нега навбатлар, «шапка», қора бозор вужудга келади ва улардан қандай қутулиш мумкин?
09:45 / 27.07.2017 50470 Иқтисодиёт
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 93201 Ўзбекистон
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 41123 Жамият
Дибала «Барселона»га ўтиш эҳтимоли ҳақида гапирди
11:31 253 Спорт
Тез тиббий ёрдам диспетчерлик хизмати бошқа шошилинч хизматлар билан боғланади
11:10 564 Жамият
Япония мудофаа вазири можаро туфайли истеъфога чиқди
11:09 530 Жаҳон
Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон бошқармаси табиий газдан қарздорлардан 11 млрд сўм маблағ ундирди
11:07 862 Жамият
Мексикадаги кўчалардан бирида 9 кишининг жасади топилди
11:05 488 Жамият
Кўпроқ янгиликлар