Ростов вилоятида яшовчи аёл тирик шер болаларини уйга етказиб бериш шарти билан харид қилишни таклиф қилмоқда, деб хабар бермоқда "Интерфакс" ахборот агентлиги.

Аёл бу ҳақдаги эълонни оммабоп порталлардан бирида жойлаштирди.

"Шер болалари 5 апрелда туғилди. Улар менга бир вақтлар совға қилинган иккита собиқ цирк шерларининг болаларидир. Бир шер боланинг нархи 150 минг рубль", деб маълум қилмоқда аёл.

Аёл шерларни "ёшлик вақтида ўз эгаларига кам муаммо туғдирадиган ажойиб уй ҳайвонлари" деб таърифлаган.