Украинанинг «Шахтёр» жамоаси сардори Дарио Срна Европа Лигаси чорак финалининг жавоб учрашувида «Брага» дарвозасига урилган иккинчи голга муаллифлик қилди.

Бу учрашувдан кейин ушбу 33 ёшли хорватиялик футболчининг донецкликлар жамоа сафида ўтказган ўйинлари сони 486тага етди.

Срна бу борада шу вақтгача 485 ўйинлик кўрсаткичга эга бўлган Михаил Соколовскийни ортда қолдирди.

Срна 2003 йилда Хорватиянинг «Хайдук» жамоасидан «Шахтёр»га келганди.