Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси бош мураббийи Томас Тухель «Ливерпуль»га қарши икки ўйин натижасига кўра ўз жамоаси Европа Лигасини тарк этганига муносабатини билдириб ўтди.

«Учрашув натижасини тушунтириб бера олмайман, чунки бу мантиққа зид бўлди. Ўйин ҳиссиётларга бой кечди.

Ҳисоб 3:3 бўлишидан олдин бу ердагиларнинг барчаси шундай бўлишига ишонмоқда эди. Бу тақдир. Қачонки сенда ишонч кучли бўлса, истаган нарсангга эриша оласан.

Биз кейинги босқичга ўтиш мақсади билан Англияга келгандик. Лекин мақсадга эриша олмадик. Спортда ғалабалар муҳим, лекин биз 2 ўйинда ҳам ғалаба қила олмадик.

Мағлубиятни тан олиш ва «Ливерпуль»ни табриклаш керак. Мағлубиятни чемпионларча қабул қилиш керак», – дейди Тухель.