15 апрель Тошкентдаги “Ўзбекистон” спорт саройида XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг йўлланмаси учун рейтинг очколар ўйналадиган Осиё чемпионати баҳслари бошланди.

Уч кун давомида ўтказиладиган навбатдаги қитъа чемпионатида 31 давлатдан жами 235 нафар полвонлар ғолиблик учун татамига чиқадилар.

Ўзбекистон шарафини 18 нафар спортчи (9 нафар эркак – 9 нафар аёл) ҳимоя қилади.

Терма жамоа таркибидан Диёрбек Ўрозбоев (-60 кг), Абдували Юсупов (-66 кг), Мирали Шарипов (-73 кг), Яҳё Имомов (-81 кг), Шаҳзодбек Собиров (-81 кг), Шерали Жўраев (-90 кг), Рамзиддин Саидов (-100 кг), Соиб Қурбонов (-100 кг), Абдулло Тангриев (+100 кг), Нодира Гулова (-48 кг), Муқаддас Кубеева (-48 кг), Диёра Келдиёрова (-52 кг), Гулнор Сулаймонова (-52 кг), Амангул Алланазарова (-57 кг), Муҳайё Ибрагимова (-63 кг), Гулноза Матниёзова (-70 кг), Нодира Юлдашева (-78 кг) ўрин эгаллашган.

Маълумот учун: Осиё чемпионатида олтин медаль соҳиби 400 очкога, кумуш медаль совриндори 240 очкога, учинчи ўринни эгаллаган спортчилар эса 160 рейтинг очкога эга бўладилар.