«Барселона» жамоасининг собиқ футболчиси, айни вақтда Қатарнинг «Ал-Садд» жамоасида фаолият кўрсатаётган Хави Лионель Мессини нима учун Криштиану Роналдудан кучлироқ деб билишини айтиб ўтди.

«Криштиану жамоадошлари билан қалин муносабатлар ўрнатмаган, шунинг учун мен Мессини ундан зўрроқ деб биламан. Лионель тўп билан қанчалик зўр муомила қилса, жамоадаги шериклари билан ҳам шундай алоқаларга эга.

Лекин бу ўринда гап ақлий салоҳият ҳақида эмас. Мен Криштиану тентак демоқчимасман», — дейди Хави.