16 апрель куни Сочная Долина компаниясининг ходимлари ва барча хоҳловчилар Тошкент шаҳрида жойлашган Абдулла Қодирий номидаги хиёбонда дарахт экишди.

Тадбир хиёбоннинг «Эски шаҳар» деб номланган қисмида ўтказилди. Унинг давомида жами 200 туп кўчат экилди. Уларнинг ярми мевали бўлса, қолган қисмини чинорлар ташкил этди.

Шу тариқа Сочная Долина компаниясининг ходимлари эккан кўчатлардан каттагина «Сочная Долина боғи» пайдо бўлди.

Реклама ҳуқуқи асосида.