АҚШда 1957 йилда етти ёшли қизни ўлдирганликда гумон қилиниб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эркак 15 апрель куни Иллинойс штатида озодликка қўйиб юборилди.

Чикаго шаҳар суди биносида 76 ёшли Жек Маккалохнинг қўлидан кишанларни ечишди ва қариндошлари бағрига, озодикка қўйиб юборилди.

50-йилларда АҚШда бола ўғирланиш ҳолатлари деярли учрамас эди, шу боис бу воқеа жамият ичида қаттиқ акс-садога сабаб бўлди. 1957 йилнинг декабрь ойида дугоналари билан ўйнаб турган етти яшар Мэрининг олдига ўзини Жонни деб таништирган эркак яқинлашади ва машинасида сайр қилиб келишни таклиф этади. Орадан беш ой ўтиб Мэрининг ўлик танасини ўрмондан топишади. Суд экспертезаси уни буғиб ўлдирилганини маълум қилганди. Бу жиноятда Жек Маккалох айбланган эди.