"Барселона" президенти Жозеп Бартомеу мухлисларни жамоанинг Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетганидан умидсизланмасликка чақирди.

"Биз осойишта қолишимиз керак. Футбол ўзи шундай, ютишинг ҳам, ютқазишинг ҳам мумкин. Бироқ сенда қайтишга доимо имконият бўлади.

Атрофда ҳукм сураётган умидсизликни ҳисобга олиб, мухлисларни тинчланишга чақираман. Биз клуб тарихида 6 марта бир мавсумда ҳам чемпионатни, ҳам Кубокни ютганмиз.

Бизда бу муваффақиятни қайтаришга имконият бор, шунинг учун биз мухлисларни яқин орадаги ўйинга ташриф буюришни ва жамоани қўллаб-қувватлашларини сўраймиз. Икки мусобақада ғалабага эришиш ҳам ажойиб натижа бўлади", деб айтди Бартомеу.