"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду Чемпионлар Лигасининг чорак финалида "Вольфсбург"га қарши жавоб учрашувида унга жамоа дарвозабони Кейлор Наваснинг маслаҳати қўл келганини айтди. Учрашув "Реал"нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ҳужумчи ғалаба голи билан якунланган жарима тўпини бажаришга тайёрланаётганда дарвозабон унинг ёнига ўз дарвозаси олдидан югуриб келиб, жарима тўпини қандай амалга ошириш борасида маслаҳат берган.

"Биз Навас билан бирга машғулот қиламиз. Кейлор мени буни айтганим учун ўлдиради, бироқ у тўпга бор куч билан эмас, балки секинроқ яқинлашишни маслаҳат берди. Навас мен шундай қилсам, гол ура олишимни билган", деб айтди португалиялик футболчи.