«МЮ» ва «Челси» Маркиньосга қизиқмоқда, «ПСЖ» ҳимоячисини 50 млн еврога баҳоламоқда

Спорт 16 Апрель 2016 434

Франциянинг «Пари Сен-Жермен» футбол жамоаси ҳимоячиси Маркиньос Англия премьер-лигасининг икки номдор жамоаси «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» мураббийлари кўзи остига тушиб қолди.

Парижликлар 21 ёшли бразилияликни 50 миллион еврога баҳолашмоқда.

Бундан ташқари, «ПСЖ» битимга «МЮ» ва «Челси»дан бир неча футболчини ҳам қўшиш ниятида.

Хусусан, Манчестер жамоасидан Мемфис Депай, «Челси»дан эса Оскар ёки Диего Коста парижликларнинг қизиқишини уйғотмоқда.

Бундан аввал, Маркиньос «Барселона» билан келишиб олгани хабар қилинган эди.

Кўпроқ янгиликлар