Инсоннинг ички олами унинг ташқи кўринишида ҳам ўз ифодасини топади. Эътиборли инсон суҳбатдошининг характерини майда-чуйда жиҳатларларга қараб илғаб олади, масалан, бармоқлар узунлигига қараб буни аниқлаш мумкин.

Kun.uz таҳририяти сизга инсоннинг ички оламини очиб берувчи баъзи белгилар ҳақида маълумот беради. Қўлларингизга диққат билан қаранг. Кўрсаткич бармоқ шаклидан кўп қизиқ маълумотларга эга бўлишингиз мумкин!

Қуйида диққатингизга ҳавола этилаётган суратлардан қайси бири кўпроқ сизнинг бармоғингизга ўхшайди, аниқланг ва унга берилган тавсифни ўқинг!