АҚШнинг Пенсильвания штатидаги Филадельфия шаҳрида 4 ёшли қизча 5 ёшли акасининг ўточар қуролдан ўлимга олиб борувчи жароҳат етказиши туфайли ҳалок бўлди. Associated Press хабарига кўра, ўқ қизчанинг юзига отилган.

Маҳаллий полиция маълумотига кўра, воқеа шаҳар шимолидаги Кенсингтон туманида, маҳаллий вақт билан 2.30да рўй берган.

Полиция сержанти Эрик Гриппнинг айтишича, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари бу воқеа вақтида уйда кимлар бўлганини аниқлашга уринмоқда. Бу фожиаг сабаб бўлган тўппонча болаларнинг онасига таниш бўлган кимсага тегишли бўлган.

Айни вақтда қурол эгаси қидирилмоқда. Қурол полициячилар томонидан мусодара қилинган.