Бразилиялик жангчи Фабио Мальдонадо россиялик Фёдор Емельяненконинг кейинги рақиби бўлади, деб хабар бермоқда бир неча манбаларга иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги.

Pride FC версияси бўйича оғир вазнда ММА бўйича 4 карра жаҳон чемпиони Емельяненко

ўзининг навбатдаги жангини 17 июнда Санкт-Петербургда ўтказади.

36 ёшли бразилияликнинг ҳисобида 22 та ғалаба ва 9 та мағлубият ҳамда Мутлақ жанг чемпионатида (UFC) иштирок этиш бўйича 5 йиллик тажриба бор. Охирги вақтлар бу жангчининг фаолияти унча ҳам муваффақиятли кечмаяпти. У охирги 4 жангидан 3 тасини ютқазган. Жангчи охирги марта 2014 йил октябрда ғалабага эришган.

Мальдонадо Емельяненко жанг қиладиган 8-бразилиялик жангчи бўлади.