Германиялик боксчи Феликс Штурм допинг қабул қилишда ушланди

Спорт 17 Апрель 2016 477

Бутунжаҳон боксёрлик уюшмаси (WBA) версияси бўйича 76,2 кг гача вазн тоифасида германиялик жаҳон чемпиони Феликс Штурм допинг қабул қилишда ушланди. Унинг қон намунаси станозолол анаболик моддаси борлигига ижобий натижа берди.

Боксчидан допинг намуна россиялик боксчи Фёдор Чудинов билан жангидан кейин олинган, деб маълум қилди "Патриот" промоутерлик компанияси спорт директори Дмитрий Лучников. Допинг синовни Германия миллий антидопинг агентлиги (NADA) ўтказган, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

Февралда Штурм ва Чудинов ўртасидаги жангда немис чарм қўлқоп устаси очколар бўйича ғолиб бўлганди. Россиялик боксчи томони ҳакамларнинг қароридан норози бўлган: ҳакамлардан бири дуранг натижа қайд қилган, қолган икки ҳакам ғалабани минимал устунлик билан Штурмга берган. Жангнинг натижаси юзасидан шикоят аризаси берилган ва боксчиларнинг қўлқоплари экспертизаси ўтказилган.

Энди россиялик боксчига у ютқазиб қўйган WBA жаҳон чемпиони унвони қайтарилиши мумкин.

Кун янгиликлари
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 14699 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 43918 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46011 Lifestyle
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида “Ҳаракатлар стратегияси хонаси” очилди
UMS марказий офисида «Artel Mobile» сотувлар офиси очилди
Янги авлодга қандай эришамиз?
АҚШ ва Жанубий Корея қўшма ҳарбий машқларни бошламоқда
09:44 353 Жаҳон
Экспертлар КХДР ракета-ядро кучлари қўмондонлиги қаерда жойлашганини аниқлашди
09:40 1059 Жаҳон
Американинг 10 дан ортиқ дипломати Кубада «акустик ҳужум»га учради
09:35 533 Жаҳон
Россия ҲКК ИШИДнинг 200 дан ортиқ жангарисини йўқ қилди
09:24 961 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар