ОАВ: Гюндоган «Манчестер Сити» билан 5 йиллик шартнома бўйича келишувга эришди

Спорт 17 Апрель 2016 439

Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган янги мавсумдан бошлаб фаолиятини «Манчестер Сити»да давом эттириши кутилмоқда.

Bild нашри хабарига кўра, футболчи манчестерликлар жамоаси билан 5 йиллик шартнома хусусида келишувга эришган.

Манбада келтирилишича, футболчининг трансфери учун 24 миллион евро ҳамда бонуслар кўринишида ҳақ тўланади.

Бундан олдинги хабарларда «Манчестер Сити» Гюндоган учун 35 миллион евро таклиф қилаётгани, «Боруссия» эса 45 миллион евро талаб қилаётгани ҳақида айтилганди.

Футболчи германияликлар жамоаси билан шартномани узайтирмади ва у 1 йилдан кейин эркин агентга айланиши мумкин. Унинг хизматларига янги мавсумдан манчестерликлар жамоасида бош мураббий сифатида иш бошлайдиган Хосеп Гвардиола томонидан жиддий қизиқиш билдирилган.

Гюндоган «Сити»га ўтгач, йилига солиқлар чиқариб ташланган ҳолатда 6 миллион евро маош олиши ҳақида ҳам хабар берилган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31728 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69074 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9427 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131494 Жамият
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 3 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 496 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 3474 Спорт
Бундеслига. «Боруссия» ва «Ҳоффенҳайм» ғалаба билан бошлади
21:05 391 Спорт
Видео: рақс тушаётган минглаб роботлар Гиннесс рекордини ўрнатди
Кўпроқ янгиликлар