«Ливерпуль» жамоасининг собиқ сардори Стивен Жеррард мерсисайдликлар клубининг Европа Лигасида Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси устидан қозонилган иродали ғалабаси (4:3, 5:4 – икки ўйин натижасига кўра ярим финал йўлланмаси) ҳақида фикр билдириб ўтди.

«Бу мени ҳайрон қолдиргани йўқ. Мен бу жамоа иштирокида «Энфилд»да рўй берган кўплаб камбэкларда иштирок этганман. Бундай ғалабаларда мухлисларнинг ўрни алоҳида бўлади. Қачонки улар жамоани қўллаб-қувватлаб туришса, улар жамоанинг 12-ўйинчисига айланишади.

Умил қиламанки, жамоа бу натижалардан кейин ўзига бўлган ишончни янада оширади ва турнирдаги иштирокни охиригача давом эттириб, ғолиб чиқади. Бу ўзига хос ғалаба бўларди. Кейинги босқичда жамоани жуда кучли рақиб кутиб турибди», – дейди Жеррард.

«Ливерпуль» Европа Лигаси ярим финали учун ташланган қуръа натижаларига кўра, турнир финалига чиқиш учун 28 апрель ва 5 май кунлари Испаниянинг «Вильярреал» жамоасига қарши ўйнайдиган бўлди.

Юрген Клопп: «Мен йигитларга «Ливерпуль» ЕЧЛ финалида 0:3га ютқаза туриб ютиб кетганини эслатдим»

Клопп: «Ливерпуль»нинг Европа Лигасини ютиш бўйича имконияти? Илтимос, бунақа бемаъни савол берманг»