Samsung янги С-серияли Galaxy смартфонларини тақдим этишга тайёргарлик кўрмоқда. Яқинда Samsung SM-C5000 номи остидаги девайс ҳинд сайти Zauba’да пайдо бўлган эди, энди эса бу смартфон девайси таниқли Geekbench маълумотлар базасига ҳам жойлаштирилди. Сайтда бўлажак янгиликнинг баъзи техник хусусиятлари келтириб ўтилган. 

Унга кўра, смартфон 5,2-дюймли дисплей, 1,5 ГГц частотали саккиз ядроли Qualcomm Snapdragon 617 процессори, Adreno 405 график картаси ва 4 ГБ тезкор хотирага эга бўлади. Samsung SM-C5000 Android 6.0.1 Marshmallow операцион тизими остида ишлайди.
Девайснинг тахминий баҳоси 205 долларни ташкил этади. Дебют смартфон Samsung Galaxy C5 номи остида ишлаб чиқарилиши мумкин. Миш-мишларга кўра, Samsung C7000 (Galaxy C7) устида иш олиб борилмоқда.
Samsung Galaxy С-серияли смартфонлари Хитой бозорларида шиддат билан ишлаб чиқилмоқда, бироқ девайслар сотуви фақатгина Хитой билан чекланиб қолмайди. Samsung смартфонларининг янги тармоқлари ҳақида бошқа батафсил маълумотлар йўқ.