“Саломатлик” поезди Қорақалпоғистонга йўл олди

Ўзбекистон 18 Апрель 2016 827

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги ПҚ-2487-сонли Қарори билан тасдиқланган “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурининг 9-бандида кўрсатилган Республиканинг экологик ноҳуш минтақаларида (Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва бошқа вилоятларда) “Саломатлик” поездларини ташкил этиш йўли билан чекка туманларда яшовчиларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун Қорақалпоғистон Республикасига Тошкент – Қорақалпоғистон – Жаслиқ –Тошкент йўналишидаги “Саломатлик” поезди 2016 йил 18-26 апрель кунлари ташкил этилди.

Маълумот ўринида айтиб ўтиш жоизки, 2016 йил 21-29 март кунлари Навоий вилоятининг чекка туманларда яшовчиларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун Тошкент – Навоий – Тинчлик – Конимех – Қара-қата – Мустақиллик – Қизилқудуқ – Бузаубай – Учқудуқ II – Тошкент йўналишидаги “Саломатлик” поезди 2016 йил 21-29 март кунлари ташкил этилди. Ушбу “Саломатлик” поездларининг мутахассислари томонидан 2229 нафар фуқаро чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик билан бир қаторда “Саломатлик” поездининг фаолияти давомида вилоятдаги 24 та тиббий ва ижтимоий муассасаларга, шунингдек, 2700 нафардан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга манзилли равишда озиқ-овқат пакетлари ҳамда тиббий кўриклардан ўтган аҳолига алоҳида кийим-кечак, дори-дармон, витамин, тиббиёт жиҳозлари, санитария-гигиена воситаларидан иборат жами 649,8 млн. сўмлик инсонпарварлик ёрдами тарқатилди.

Навбатдаги “Саломатлик” поезди учун “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан махсус вагонлар тақдим этилиб, юқори малакали шифокорлар гуруҳи аҳолига зарур тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида 18 апрель куни соат 17:00 да Тошкент шимолий вокзалидан йўлга чиқди. Ушбу малакали шифокорлар билан бирга жойларда фонднинг Қорақалпоғистон Республикаси кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси ходимлари ҳам аҳолига тиббий хизмат кўрсатади. Ушбу инсонпарварлик ёрдами 1 102,1 млрд. сўмлик озиқ-овқат, кийим-кечак ҳамда дори-дармон ва тиббиёт анжомлари, тиббиёт жиҳозлари, санитария-гигиена воситаларидан иборат мурувват ёрдамларидан ташкил топган.

Мазкур поезд ўз режаси давомида бориши кўзда тутилган Нукус, Қўнғирот, Қорақалпоғистон, Жаслиқ станцияларига яқин ҳудудларидан ташқари фонднинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси орқали ҳудуддаги марказий шифохоналар, вилоят болалар ва туғуруқ комплексларига ҳамда кўзи ожиз, ақли заиф ва кар-соқов болалар махсус мактаб интернатларига ўз ёрдамини кўрсатиши режалаштирилган.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – экологик жиҳатдан ноқулай шароитда истиқомат қилувчи аҳолини, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, шунингдек, чекка қишлоқларда яшаётган аёллар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш ҳамда мурувват ҳаракатини ривожлантириш ишига кенг жамоатчилик эътиборини жалб этиш.

Тадбир ҳомийлари: Германия Федератив Республикасининг “Tovarish – Hilfe fuer kinder” халқаро ташкилоти, АҚШнинг “AmeriCares” ва “Toms Shoes” халқаро ташкилотлари, Корея Республикасининг “Siloam senter for the Blind” халқаро ташкилоти, “Дори-дармон” АК, “Китоб олами” МЧЖ, “Nobel farm sanoat” ҚК, “Malham service” МЧЖ, “Reka med Farm” ҚК, “Baxtteks-farm” МЧЖ ва бошқалар ҳисобланади.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70901 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36986 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21401 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80805 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61803 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 132 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 70 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 268 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1187 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 759 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар