Луис Энрике: «Агар кейинги 5та ўйинда ғалаба қозонсак, чемпион бўламиз»

Спорт 18 Апрель 2016 483

«Барселона» жамоаси бош мураббийи Луис Энрике Испания чемпионатининг 33-турида «Валенсия»га қарши ўтказилган 1:2 ҳисобидаги мағлубиятли ўйиндан кейин фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида
Бу ўйиннинг бир қисми жуда муваффақиятсиз ўтди, вазиятлар натижани ҳал қилди. Мен ўйлайманки, жамоа вазиятга тўғри ёндашганди - биз кўплаб голли вазиятлар яратдик, лекин омадимиз келмади. Биз биринчи бўлиб гол уришимиз керак эди, гол ҳам урдик, аммо бу гол ҳисобга олинмайдиган гол эди.

«Валенсия»га ҳурмат сақлаган ҳолда айтаманки, биз яхшироқ кўриндик. Ўйиннинг охирги дақиқаларигача биз чин юракдан ўйнадик ва 5-6та голли вазиятлар яратдик. 3 очко бизники бўлиши керак эди, аммо рақиб ғалабани сақлаб қолди. Бу футбол. Футболда ҳужум қилмасдан ҳам ғалаба қозониш мумкин, худди бугун бўлгани каби.

Чемпионлик пойгаси ҳақида
Олдимизда қолган бешта учрашувни ютишдек катта чақирув турибди. Агар шу ишни эпласак - чемпион бўламиз. Бу вазифа қийин эканлигини биламиз. Мен Каталонияда 8 йил футбол ўйнаганман, 2 йилдан буён жамоани бошқармоқдаман. Биз чақирувни қабул қиламиз ва бошимизни тик кўтарганча чемпионатни якунлаймиз

Ўйлайманки, 5та ўйинни ютиш вазифасини бажара оладиган жамоа, бу «Барселона». Бугунги ўйин учун футболчиларимни танқид қилиш керак эмас, улар мақтовга лойиқ.

Жамоа психологияси ҳақида
Руҳият муҳимлиги борасида аниқ гап айта олмайман. Биз қийин аҳволда бўлишимизга қарамасдан яхши ўйин ўтказдик. Биз кучлилигимизча қолишимиз керак. Мухлисларимиз биз билан ғурурланишда давом этиши керак.

Нега захирадан фойдаланмагани ҳақида
Ўйинчиларни алмаштиришга асос йўқ эди. Уларнинг барчаси рақибга қараганда яхшироқ ўйнаётганди. Мен жамоа жанг қилаётганини кўрдим ва шундай қарор қабул қилдим.

Ҳимоядаги муаммолар ҳақида
Бу муаммолар жисмоний характерга эга эмас. Бу тактик хатолар бўлди.

Кейинги мавсумда ҳам «Барселона» бош мураббийлигида қолиш-қолмаслиги ҳақида

Мени фақат спорт қизиқтиради. Қолгани умуман қизиқ эмас.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 49224 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 102930 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52879 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9831 Lifestyle
Цукерберглар оиласида иккинчи фарзанд дунёга келди
08:39 217 Жаҳон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1423 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча террорчилар йўқ қилинди
07:52 1181 Жаҳон
Олий лига. «Локомотив» ғалаба қозонди, «Насаф» «Бунёдкор»га ютқазди
07:43 1126 Спорт
Трампни руҳшунос текширувига юбориш таклиф этилди
07:32 2469 Жаҳон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 2401 Жамият
Кўпроқ янгиликлар