«Челси» жамоасининг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо ёзда «Манчестер Юнайтед» жамоасининг янги бош мураббийига айланади, лекин у билан шартнома ҳали имзоланмаган.

Бу хабар 17 апрель куни Bild нашри ушбу мутахассис ва «қизил иблислар» жамоаси ўртасида 3 йиллик шартнома тузилгани ҳақидаги хабар бериши ортидан пайдо бўлди.

Manchester Evening News нашри маълумотига кўра, Моуриньо ҳақиқатдан ҳам мавсум якунида Луи ван Гаал билан ҳамкорлик тўхтатилгач, унинг ўрнини эгаллайди. Хабарда бу борада ҳали битим тузилмагани айтилган.

Шунингдек, «МЮ»да узоқ йиллар давомида ишлаган собиқ мураббий Алекс Фергюсон раҳбариятга ван Гаалнинг ўрнига Райан Гиггзни тайинлашни тавсия этган, бироқ раҳбарлар шотландиялик мутахассиснинг фикрига эътибор қаратишмаган ва Моуриньонинг номзодини танлашган.

34-турдан кейин «Манчестер Юнайтед» 56 очко тўплаб, Англия премьер-лигаси турнир жадвалида бешинчи ўринда жойлашган ва кейинги мавсумда ЕЧЛда иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритиш учун кураш олиб бормоқда. Жамоа тўртинчи поғонадаги «Арсенал»дан 3 очко ортда қолган, аммо лондонликлар жамоаси захирасида битта ўйин бор.