"Пахтакор" жамоаси делегацияси 17 апрелда БААнинг Абу Даби шаҳрига етиб келди.

ОЧЛнинг 5-туридан ўрин олган 19 апрелдаги учрашувда тошкентлик футболчилар "Ал Жазира" клубига қарши майдонга чиқадилар. "Шерлар" сафида иккита йўқотиш бор: Искандеров ва Андреев жароҳатлари туфайли ўйинда иштирок эта олмайди. 

БАА пойтахтига оилавий сабабларга кўра жамоа бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ҳам кела олмади.

Манба: pakhtakor.uz