"Пахтакор"нинг "Ал Жазира"га қарши ўйини олдидан матбуот анжумани ўтказилди

Спорт 18 Апрель 2016 419

ОЧЛнинг 5-турида ўтадиган "Ал Жазира" ва "Пахтакор" жамоалари ўйинидан аввал матбуот анжумани ташкил этилди.

Тошкентликлар жамоаси бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов Абу-Дабига бормаган. Шу туфайли матбуот анжуманида унинг ўрнига ёрдамчи мураббий Григорий Колосовский ва ярим ҳимоячи Азим Аҳмедов саволларга жавоб қайтаришди.

Григорий Колосовский ("Пахтакор" мураббийи): - Апрель ойида кўплаб ўйинлар ўтказдик ва эртага бизни энг муҳим учрашув кутмоқда. Гуруҳ босқичида кўп очко йўқотиб бўлдик ва мазкур баҳсда ижобий натижага эришишимиз лозим. "Ал Жазира" БАА футболида ўз ўрнига эга. Бу жамоанинг кейинги босқичга чиқишдан умидини узиб бўлгани учрашув биз учун осон кечишини билдирмайди. Биз ўз ўйинимизни кўрсатишга интиламиз. Чемпионлар лигасидаги тақдиримиз ўзимизга боғлиқ. Бошқа жамоалар ўйинига кўз тикмасдан ўзимизнинг беллашувга эътибор қаратишимиз керак.

Рақибни яхши ўргандик. Ҳар икки жамоа бир хил шароитда ўйнайди. Майдонга чиқиб, ўзимизга хос футбол намойиш этишга интиламиз. Ўйинга тайёрмиз.

Азим Аҳмедов ("Пахтакор" ярим ҳимоячиси): - Бу ерга ғалаба учун ташриф буюрдик. Умид қиламанки, зафар қучиб, ортга бошимизни баланд кўтарган ҳолда қайтамиз. Майдонда бор кучимизни берамиз. Ортга йўл йўқ.

Кўпроқ янгиликлар