Тўйга тайёргарлик - ҳар бир қизнинг ҳаётидаги энг ҳаяжонли дамлардан бири. Сарпо йиғаётган қиз оилавий ҳаётга илк қадамларни қўяди. Унга ҳақиқатдан ҳам қувонч бахш этувчи ва шу билан бирга яқинларини ҳайратлантирувчи сепни тўғри танлай билиш муҳим.

Эътиборингизга келиннинг энг оптимал "мўжиза-сандиғи"ни батафсил кўриб чиқиш учун ҳавола этамиз.

• Бежирим идиш-товоқлар ва ошхона анжомлари

Меҳмонларни ҳайратлантириш учун энг мақбул вариант - бу 12 кишига мўлжалланган тилла суви юритилган нозик нақшинкор ошхона анжомлари. Одатда тўпламга катта, ўртача ва кичик ликопчалар, косалар, чой қошиқлари, шўрва идиши, салат идишчалари, туздон ва мурчдон киради. Сервизга қўшимча нозик конфет идишчалари, шамдонлар ва қадаҳлар танлаб олиш мумкин.

Сервизлар баҳоси 4 миллион сўмдан бошланади, қадаҳларнинг нархи эса - 2 миллион сўм атрофида.

Сервизга яна 12 кишига мўлжалланган пўлат ёки тилларанг ошхона анжомларини қўшиш мумкин. Ошхона анжомларининг кенг танлови Hisarи Karaca турк бренди томонидан намойиш қилинган. Тўпламларнинг қулайлиги шундаки, улар осон йиғиладиган кўркам жамадон ёки қутичаларда етказилади.

Баҳоси 1 миллион 300 минг сўмдан бошланади.

• Дастурхон ва қўл сочиқлар

Ҳар бир қиз нафақат тайёрлаган мазали таоми билан, балки чиройли безатилган дастурхони билан ҳам мақтана олиши керак. Шунинг учун сарпо тўпламига дастурхон ва қўл сочиқлар ҳам киритилган. Дастурхоннинг ранги оч кремранг ёки фил суяги рангида, нақшлар ёки нозик мунчоқлар, Swarowski тошлари билан безатилган бўлиши мумкин. Декоратив узукли қўл сочиқлар дастурхоннинг услубиятини тўлдиради.

Дастурхоннинг баҳоси 700 минг сўмдан, қўл сочиқлар 60 минг сўмдан, декоратив узукчалар тўплами эса - 123 минг сўмдан бошланади.

• Уй текстили

Сифатли текстиль ҳар бир қизга турмушга чиққандан сўнг уйда қулайлик ва уйғунлик яратишга ёрдам беради. Шунинг учун сарпода албатта ётоқхона чойшаби, пар ёстиқлар ва ҳашаматли адёл тўплами бўлиши шарт. Ётоқхона декорини тугаллаш учун декоратив ёстиқчаларни ҳам танлаб олиш мумкин.

Ётоқхона чойшабининг баҳоси матонинг сифатига қараб 400 минг сўмдан бошланади.

• Ҳаммом халатлари ва сочиқлар тўплами

"Мўжиза сандиғи"да албатта келин ва куёв учун алоҳида ҳаммом сочиқлари бўлиши керак. Сочиқларга қўшиб ҳаммом халатлари тўпламини танлаб олиш мумкин. Улар шунчалик майин ва ёқимлики, иш кунидан кейин уларни кийиб олсангиз, чарчоғингиз тарқаб кетади.

Тўплам баҳоси 800 минг сўмдан бошланади

• Ошхона анжомлари

Ошхонани қандай қилиб қулай кастрюлька ва ошхона анжомлари каби ёрдамчи идишларсиз тасаввур қилиш мумкин?! Улар келинларга мазали тушлик ва кечки овқатларни тайёрлашга ёрдам берадилар. 3-4 буюмдан иборат тўпламларни танлаш мақсадга мувофиқдир. Масалан, 3 та кастрюлька қопқоғи билан ва битта това ёки 2 та това ва 2 та кастрюлька. Қийматига кўра тўплам алоҳида олгандан кўра анча арзон. Танловда диққатни қопламга қаратиш лозим: у албатта тагига олмайдиган бўлиши керак.

Ошхона анжомлари тўпламининг баҳоси 800 минг сўмдан бошланади.

• Декор учун қўшимча аксессуарлар

Ўзбекистонда ҳар бир қизнинг сарпосига анъанавий тарзда чиройли гиламлар ҳам қўшилади. Кўркам гиламларни хонанинг ўлчами ва умумий интерьерга мослаб танлаш керак.

Гиламларнинг баҳоси 400 минг сўмдан бошланади.

Señor&Señorita дўконидаги  чойшаблар, сервизлар ва ошхона анжомларининг тўпламлари ўзининг такрорланмас бежирим кўриниши билан ажралиб туради. Барча маҳсулотлар юқори сифатли табиий материаллардан ясалган. Товарларнинг батафсил каталоги аёллар онлайн-журнали Señor&Señorita да намойиш этилган. Журнал саҳифаларида мода, гўзаллик олами, юлдузлар ҳаётига доир янгиликлар билан танишишингиз ва қизиқарли танловларда иштирок этишингиз мумкин.

Тўй - инсон ҳаётида бир марта бўладиган ҳодиса, шунинг учун севимли инсонларингиз учун фақат энг яхшисини танланг, токи улар узоқ йиллар сизга хизмат қилсин, биргаликда ўтказган ҳар бир кунингиздан завқ ва бахт олинг.

Señor&Señorita дўкони манзили: MEDIAPARK-Қоратош савдо маркази, 2-қават

Мўлжал: Ўзбекистон банклари ассоциацияси

Мурожаат учун телефон: 998 71 202 77 00

Реклама ҳуқуқи асосида.